tg-me.com/algoritm_consulting/808
Last Update:
⚡️⚡️⚡️
Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади. Имтиёзли кредитни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади. Хотин қизлар кредитни ўқишни тамомлагач, 7 йил давомида тўлайди.
Имтиёзли таълим кредити учун қуйидагилар зарур:
➖имтиёзли таълим кредити олиш тўғрисидаги тижорат банкига ариза;
➖кредит олувчининг паспорти ёки ID-картаси;
➖ОТМнинг тўлов-контракт шартномаси;
➖кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи) ёки учинчи шахснинг кредитни қайтариш таъминоти бўйича тижорат банки ҳужжати.
Бунда, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Имтиёзли таълим кредити суперконтракт ёки қўшма таълим дастурларининг Ўзбекистондан ташқаридаги ўқиш даври учун ажратилмайди.
@bekobodhayoti
BY ALGORITM CONSULTING
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/algoritm_consulting/808